Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига футболчилари бош кўтармоқчи

Ла Лига футболчилари бош кўтармоқчи

Испания чемпионати клублари футболчилари "Барселона" - "Вильярреал" учрашувининг АҚШ ҳудудида ўтказилишига норозилик билдиришга қарор қилди. Бу ҳақда Marca портали хабар берди.

Манбага кўра, футболчилар ўйинлар бошланишининг дастлабки 15 дақиқасида ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмайди. Испания футболчилари ассоциацияси аллақачон бу ишда "Барселона" ва "Вильярреал" футболчилари иштирок этмаслигини маълум қилган, чунки бу маълум бир клубга қарши ҳаракат сифатида талқин қилиниши мумкин.

Аввалроқ, ФИФА регламентни ўзгартиришнинг қонуний асосланган вариантларини кўриб чиқаётгани, улар туфайли миллий лигалар ўйинларини бошқа мамлакатларда ўтказишни бутунлай тақиқлаш мумкинлиги маълум бўлганди.

Киритилди: 09:58 18.10.2025. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!