Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ла лига. «Эспаньол» — «Реал»: 34-тур учрашуви учун бошланғич таркиблар эълон қилинди

Ла лига. «Эспаньол» — «Реал»: 34-тур учрашуви учун бошланғич таркиблар эълон қилинди

Бугун, 3 май куни Испания Ла Лигаси 34-туридан ўрин олган «Эспаньол» — «Реал» Мадрид учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув Барселона шаҳридаги «Корнелья-Эль Прат» стадионида ўтказилади.

Испания — Ла Лига, 34-тур
3 май 2026 йил, якшанба. 23:59
"ЭСПАНЬОЛ" - "РЕАЛ МАДРИД"
«Эспаньол»: Дмитрович, Эл-Хилали, Калеро, Кабрера, Ромеро, Урко Гонсалес, Эспосито, Терратс, Рубен Санчес Саэс, Долан, Роберто Фернандес Хаэн.
«Реал Мадрид»: Лунин, Трент, Рюдигер, Хёйсен, Менди, Вальверде, Беллингем, Тчуамени, Тьяго Питарч, Браим Диас, Винисиус Жуниор.

33 турдан сўнг «Эспаньол» 39 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. «Реал» Мадрид эса 74 очко билан иккинчи поғонада жойлашган. Турнир жадвалида «Барселона» 88 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Охирги турда «Эспаньол» «Леванте» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, «Реал» «Бетис» билан 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлаган.

Киритилди: 23:40 03.05.2026. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!