Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Нефтчи" афсонаси вафот этди

"Нефтчи" афсонаси вафот этди

“Нефтчи” футбол клубида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритган, беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган, Японияда ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, тажрибали футболчи ва мураббий Абдусамат Дурмонов вафот этди.

Абдусамат Дурмонов ўз фаолияти давомида “Нефтчи” жамоасининг муваффақиятларига катта ҳисса қўшган, мухлислар қалбидан чуқур жой олган ва футболимиз ривожига муносиб хизмат қилган фидойи инсон эди. Футболчилик фаолиятини якунлагач, у мураббий сифатида ҳам жамоага хизмат қилиб, ўз тажрибасини ёш авлодга улашди.

“Нефтчи” футбол клуби унинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради" - дейилади фарғоналикларнинг расмий саҳифасида.

Киритилди: Бугун 10:27. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!