Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ла Лига. Беллингем сўнгги дақиқаларда гол уриб "Реал"га "Барселона" устидан ғалаба келтирди

A A A
Ла Лига. Беллингем сўнгги дақиқаларда гол уриб "Реал"га "Барселона" устидан ғалаба келтирди

Испания Ла Лигаси 32-туридан ўрин олган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.Мазкур баҳда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалига меҳмонлар футболчиси Кристенсен тезкор гол уриб ҳисобни очган бўлса, Винисиус пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Фермин Лопес "Барса"ни олдинга олиб чиқди, кўп ўтмай Васкес яна ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Жуд Беллингем гол уриб, "қироллик клуби"га ғалабани тақдим этди.

Маълумот учун, "Реал" ушбу ғалабадан кейин 81 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Барселона"да эса 70 очко мавжуд.

Киритилди: 02:15 22.04.2024. Ўқилди: 2001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!