Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига «Барселона» — «Вильярреал» учрашувини АҚШда ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Ла Лига «Барселона» — «Вильярреал» учрашувини АҚШда ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Ла Лига ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида 17-тур доирасида АҚШдаги Майами шаҳрида бўлиб ўтиши кутилган «Вильярреал» — «Барселона» ўйини бекор қилинганини маълум қилди.

Учрашув 2025 йил 20 декабрь куни соат 23:00 ( Тошкент вақти)да ўтказилиши режалаштирилган эди.

«Ла Лига чуқур афсус билан маълум қиладики, испан футболи интернационаллашуви йўлида тарихий ва ноёб имконият бўлган мазкур лойиҳа амалга оширилмайди. Испания чемпионатининг расмий ўйинини мамлакатимиздан ташқарида ўтказиш — мусобақамизни глобал даражада кенгайтириш сари муҳим қадам бўларди. Бу нафақат клубларнинг халқаро нуфузини ошириш, балки футболчиларнинг танилиши ва испан футболи брендини АҚШ каби стратегик бозорда мустаҳкамлашга хизмат қиларди», — дейилади Ла Лига баёнотида.

Аввалроқ ташкилотчилар мазкур баҳсни Майамида юқори даражада ўтказиш учун етарли вақт қолмаганини маълум қилишган эди.

Киритилди: 11:47 22.10.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!