Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ла Лига. “Барселона” жуда қийин ғалабага эришди

Ла Лига. “Барселона” жуда қийин ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Барселона” — “Жирона” учрашуви якунига етди. Беллашув “Олимпик Льюис Компанис” стадионида бўлиб ўтди ва майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қозонишди.

Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида ҳисобни Педри очди, ортидан Аксель Витсель жарима майдони ичида чалқанча зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Қаттиқ ёмғир остида кечган беллашувда ҳар икки жамоа ҳам кўплаб имкониятлар яратди, аммо узоқ вақт давомида ҳисоб ўзгармади. 82-дақиқада майдонга захирадан тушган Рональд Араухо 90+3-дақиқада Френки де Йонг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага киритиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Бу ғалабадан сўнг “Барселона” 22 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Реал” 21 очко билан иккинчи поғонада. “Жирона” эса 6 очко билан 18-ўринда қолмоқда.

Испания — Примера. 9-тур
2025 йил 18 октябрь, шанба.
Барселона (Барселона) — Жирона (Жирона) — 2:1
Голлар: 1:0 — Педри (13'), 1:1 — Витсель (20'), 2:1 — Араухо (90+3')

Киритилди: 23:44 18.10.2025. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!