Корея Халқ Демократик Республикаси япон денгизи томон баллистик ракета учирди, деб ёзди "Yonhap" ахборот агентлиги.
Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотига кўра, синов бугун маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида Пхенянда амалга оширилган. Корея Республикаси ҳарбийлари қурилма ўрта масофага мўлжалланган, деб ҳисоблаяпти.
Ракета тахминан 1100 километр масофани босиб ўтиб, сувга қулаган. Воқеа муносабати билан Сеул томони қўшинларнинг жанговар тайёргарлик даражасини оширган.
Қайд этиш жоиз, 2024 йил КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртача узоқ масофага учувчи янги гипер товушли ракета учун қуюқ ёнилғида ишлайдиган реактив двигатель синовини ўтказган эди.