Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

КХДР ТИВ Москва ва Пхеньян ҳамкорлиги ҳақидаги ҳисоботни провокация деб атади

КХДР ТИВ Москва ва Пхеньян ҳамкорлиги ҳақидаги ҳисоботни провокация деб атади

КХДР ТИВ "КХДРга қарши санкциялар бўйича кўп томонлама мониторинг гуруҳи"нинг Москва ва Пхеньян ҳамкорлигига бағишланган ҳисоботини халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилларига кўра, бу гуруҳнинг мавжудлиги учун қонуний асос йўқ ва унинг ҳисоботи уйдирма. Унинг бандлари давлатларнинг суверен тенглиги ва ички ишларга аралашмаслик тамойилларини бузади.

"Ҳеч ким АҚШ ва унинг итоаткор иттифоқчиларига суверен давлатлар ўртасидаги қонуний муносабатларни баҳолаш ваколатини бермаган", — дейилади вазирлик баёнотида.

ТИВ вакилларининг сўзларига кўра, "Кўп томонлама гуруҳ"га аъзо бўлган 11 давлатнинг барчаси Москва ва Пхеньянга душманлик қилади, бироқ уларнинг "макиналари" Россия Федерацияси ва КХДР муносабатларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Россия КХДР халқи билан биргаликда янги кўп қутбли дунё тартибини барпо этиш учун бир хандақда курашаётганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, КХДР ҳарбийлари Курск вилоятини ўз ватани сифатида ҳимоя қилган.

Киритилди: 11:03 02.06.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!