Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

КХДР Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини ратификация қилди

КХДР Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини ратификация қилди

Шимолий Корея Россия билан кенг қамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди, деб хабар бермоқда КCНА ахборот агентлиги.

Тегишли фармон 2024 йил 11 ноябрда «КХДР давлат ишлари бўйича раиси» томонидан имзоланган ( бу лавозимда Ким Чен Ин — эслатма), дейилади хабарда.

Шартнома ратификация ёрлиқлари алмашгандан кейин кучга киради.

“Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома 2024 йил 19 июнь куни Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида имзоланган. Давлат Думаси уни 24 октябрда ратификация қилган.

Бошқа нарсалар қаторида, хабар қилинганидек, Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги келишув ҳарбий иттифоқ тузишни назарда тутади . «The Wall Streat Journal» газетаси «Россия разведкасининг собиқ ходими келишув тафсилотлари ҳақида маълумот берган»га таяниб, унда Шимолий Кореяга ўз аскарларини Украинадаги урушга юборишга рухсат берувчи махфий банд борлигини ёзди.

Октябрь ойида Шимолий Кореянинг бир неча минг ҳарбий хизматчиси Россияга келгани маълум бўлди. Шимолий Корея ҳарбийлари, Украина ва Ғарб манбаларига кўра, Курск вилоятида жойлашган бўлиб, унинг бир қисми август ойи бошидан бери Украина қўшинлари томонидан босиб олинган.

Киритилди: 20:12 12.11.2024. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!