Кувайтда сунъий интеллектга асосланган виртуал янгиликлар телебошловчиси яратилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Виртуал бошловчига Федҳа исми берилган, у Kuwait News телеканалида фаолият олиб боради. Аёлнинг сочи сариқ бўлиб, видеода қора костюм ва оқ кофтада кўриниш берган.
У ўзини “Кувайтнинг биринчи виртуал янгиликлар бошловчиси” деб таништиради ва мақсади “томошабинларни холис ва ишончли маълумот билан таъминлаш” эканини айтади. Шунингдек, у “профессионал ва мустақил” бўлишга ваъда беради ва томошабинларни янгиликларни кузатишга ундайди.