Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кушнер уруш бошланганидан бери энг йирик асирлар алмашинуви тайёрланаётганини маълум қилди

Кушнер уруш бошланганидан бери энг йирик асирлар алмашинуви тайёрланаётганини маълум қилди

АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер уруш давомидаги энг йирик асирлар алмашинуви устида иш олиб борилаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу келишув минглаб инсонларга ўз оилалари билан қайта бирлашиш имконини бериши мумкин.

Бу ҳақда Кушнер X ижтимоий тармоғида ёзди.

Ушбу баёнотдан аввал Абу-Дабида икки кунлик уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, 12 ноябр куни кечқурун Дублинда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашув ўтказилди.

Зеленский журналистлар билан суҳбатда асирлар алмашинуви бўйича келишувни музокараларнинг "амалий натижаси" деб атади.

Киритилди: 15:35 13.11.2026. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар