Испаниянинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтишни истамади.
Бу ҳақда "The Times" ёзмоқда.
Хабар қилинишича, 32 ёшли Куртуага терма жамоага қайтиш таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган ва бош мураббий Доменико Тедеско билан можаро туфайли терма жамоада ўйнамаслигини айтган.
Аввалроқ Бельгия футбол федерацияси бу ҳолатдан хавотир билдирган ва Тедесконинг терма жамоадаги келажаги ёмон натижалар – сўнгги бешта ўйинда тўртта мағлубият ва бир дуранг туфайли шубҳа остига олинганди.