Рус қўшинларининг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми муваффақиятсиз бўлди, деб таъкидлайди Bild.
Немис нашрининг ёзишича, Россия президенти Владимир Путин баёнотига кўра, Россия армияси Курск вилоятининг бутун ҳудудини тўлиқ назоратга қайтариши керак.
"Бироқ, Россиянинг қарши ҳужуми давом этди - фақат 17 центябр куни Россия Қуролли Кучлари танклари Кореневодан жанубга қараб ҳаракат қилишди. «Кўп ўтмай, Кремль Россия армиясида Украина қуролли кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларни Москва назоратига қайтариши учун октябрь ойи ўрталаригача вақт борлигини маълум қилди», — дейилади хабарда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги янги бўлинмаларни Курск вилоятига ўтказмоқда: «Украина армияси Курскдаги русларнинг қарши ҳужумини четлаб ўтишга ва Россия Қуролли кучлари бўлинмаларини бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда».