Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Кўршапалакларнинг янги коронавируси: у ҳам COVID-19 сингари одамларга юқиши мумкин

Кўршапалакларнинг янги коронавируси: у ҳам COVID-19 сингари одамларга юқиши мумкин

Хитойлик вирусологлар кўршапалакларнинг янги коронавирусини аниқлашди, у ҳам COVID-19 сингари одамларга юқиши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Ушбу вирус биринчи марта Гонконгда япон кўршапалагида аниқланган HKU5 коронавирусининг янги тармоғи ҳисобланади.

Хитой фанлар академиясининг Гуанчжоудаги бўлими, Ухан университети ва Ухан вирусология институти олимлари Гуанчжоудаги лабораторияда вирусни чуқур ўрганишди. Таъкидланишича, кўршапалаклар намуналаридан олинган янги вирус инсон ҳужайраларини зарарлай олади. Ҳозирча хавотирга ўрин йўқ, бироқ янада чуқурроқ тадқиқотлар ўтказилиши лозим, дейилмоқда.

Киритилди: 16:33 21.02.2025. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!