Ҳиндистон Тиббий тадқиқотлар кенгаши (ИМР) олимлари мамлакатда яшайдиган кўршапалакларда Covd-19 вирусидан бошқа янги вирусни топди, унинг хавфи ҳали ўрганилмаган, деб ёзади “India Today”.
Ҳиндистон Миллий вирусология институти ходими, доктор Пряга Ядавнинг сўзларига кўра, ушбу янги коронавируснинг одамлар учун қанчалик хавфли эканлиги ҳали номаълум.
Шунингдек, кўршапалакнинг ҳозирда одамларда касалликларни қўзғатишга қодир эканлиги тўғрисида аниқ далиллар йўқ.
“Ишонч билан айтишимиз мумкинки, янги топилгин вирус САРС-оВ2 коронавируси билан ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ", дейди тадқиқотчи.
Унинг қўшимча қилишича, 2018-2019 йилларда “Нипаҳ” вируси ҳам худди шу кўршапалаклардан топилган, эътиборсизлик натижасида вирус юқтирган одамларнинг 70 фоизи вафот этган.