Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Курдистон ишчилар партияси" раҳбари ташкилот аъзоларини қуролларини ташлашга чақирди

"Курдистон ишчилар партияси" раҳбари ташкилот аъзоларини қуролларини ташлашга чақирди

1999 йилдан буён қамоқхонада бўлган Абдулла Ўжалан ўз ташкилоти аъзоларини Туркиядаги қуролли ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда.

"Мен "Курдистон ишчилар партияси" ўз-ўзини тарқатиб юбориши лозим деб ҳисоблайман, шунингдек, партия аъзоларини қуролларини ташлашга чақираман", — дея таъкидлади Ўжалан ўз мурожаатида.

Аввалроқ у Истанбул яқинидаги Имрали қамоқхона оролида курдпараст Демократик меҳнат партияси делегацияси билан учрашган эди.

Марксизм-ленинизм йўналишидаги КИП 1978 йилда Туркиянинг жануби-шарқида Абдулла Ўжалан томонидан ташкил этилган. Партия Туркия ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари, шу жумладан Германия томонидан "террорчи ташкилот" сифатида тан олинади.

1984 йилда қуролли қаршилик бошланганидан буён ҳар иккала томондан 40 000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Тўқнашувлар асосан курд қишлоқларида юз берган, аммо Истанбул ва Анқарада ҳам ҳужумлар содир этилган.

Киритилди: 21:25 27.02.2025. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!