Кўплаб америкалик миллионерлар президентлик сайловидан сўнг АҚШни тарк этмоқчи. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Aдвокатларнинг қайд этишича, Қўшма Штатларда президентлик сайлови арафасида иккинчи паспорт олиш ёки чет элда узоқ вақт яшаш учун ҳужжат тўғрилаётган ўзига тўқ америкаликлар сони кўпайган.
"Бой америкаликлар сиёсий ва ижтимоий тўлқинлар юзага келишидан хавотирланишмоқда", дея хабар беради CNBC.
Arton Capital ўтказган сўровномага кўра, америкалик миллионерларнинг 53 фоизи сайловдан сўнг, унинг натижасидан қатъи назар, АҚШдан кетиши мумкинлигини айтган. Сўровда қатнашган 18 дан 29 ёшгача бўлганларнинг 64 фоизи хорижга инвестиция киритиш эвазига “олтин виза” олишга қизиқмоқда.