Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Кўпчилик давлатлар Ҳўрмуз бўғозида АҚШ бошчилигидаги ҳарбий-денгиз коалициясида иштирок этишдан бош тортди

Кўпчилик давлатлар Ҳўрмуз бўғозида АҚШ бошчилигидаги ҳарбий-денгиз коалициясида иштирок этишдан бош тортди

Бу ҳақда Clash Report хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, Франция, Австралия, Япония, Германия ва Хитой бу таклифни рад этган. Буюк Британия унда қисман иштирок этишга рози бўлган, Жанубий Корея эса ташаббусни кўриб чиқишини билдирган.

"Италия бу борадаги муҳокамаларда қатнашди, бироқ ҳеч қандай мажбурият олмади. Ҳиндистон эса коалицияга қўшилмасликка қарор қилди. Нью-Деҳли Эрон билан ўз танкерларини мустақил равишда кузатиб боришни таъминлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда", дейилади хабарда.

Аввалроқ, Трамп "Кўплаб давлатлар аллақачон менга Ҳўрмуз бўғози томон ўз кучларини юбораётганини маълум қилди. Баъзилар буни катта иштиёқ билан қилмоқда, бошқалари эса унчалик эмас" дея баёнот берган эди.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!