Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кўп қаватли уй хонадонлари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, тизимга 2,3 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

Кўп қаватли уй хонадонлари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, тизимга 2,3 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги “Б.Қ.С.” МЧЖга қарашли кўп қаватли уйнинг хонадонлари табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри ноқонуний улаб фойдаланиб келиши оқибатида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2,3 миллиард сўмлик табиий газни ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тадбирлар доимий равишда олиб борилади.

Киритилди: 19:12 22.09.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!