Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қатар Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужумини кечирди(ми)?

Қатар Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужумини кечирди(ми)?

Қатар Исроилнинг Доҳадаги ХАМАС қароргоҳига берган зарбасига қарамай, Ғазо секторидаги ҳарбий можарони ҳал қилиш бўйича воситачилик ҳаракатларини давом эттиради.

Бу ҳақда Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

"Биз давом этаётган дезинформацион кампанияга қарамай, урушни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш учун изчил изланиш ниятидамиз. Бундай уринишлар бизни тўхтата олмайди, шунинг учун биз Миср ва АҚШ билан ҳамкорлик ва шерикликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз", - деди амир.

Шунингдек, у Исроилнинг Доҳага ҳужуми Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бузишга уриниш эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 10:30 24.09.2025. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!