Ҳам ўзбекистонлик, ҳам чет эллик фойдаланувчилар сайтларга кира олмаяпти. Икки сайт ҳам битта хостинг майдончада жойлашган.
Сайтлар таҳририятлари Telegram-каналларда янгиликлар чоп этишда давом этмоқда. «Kun.uz» вакилларининг хабар қилишича, сайтга DNS’даги муаммолар туфайли кириб бўлмаяпти.
«Xabar.uz», ўз навбатида, муаммо «Ўзбектелеком» DNS-серверлари ёки коммутаторлари билан боғлиқлигини маълум қилди.
Аммо «Ўзбектелеком» миллий телеком-оператори бу икки сайтдаги муаммоларга алоқадорлигини рад этди.
«Бу ахборот текширилмаган бўлиб, ёлғон характерига эга, негаки кўрсатилган сайтларга ‘Ўзбектелеком’ DNS-серверларида хизмат кўрсатилмайди», — дейилади оператор баёнотида.
«Xabar.uz» айни пайтда «Xabaruz.com» доменида ишлаб турибди.
Манба: daryo.uz