Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Kun.uz таъсисчиларидан бири — Умид Шермуҳамедов Xabardor.uz сайти кимга тегишлилигини очиқлади

A A A
Kun.uz таъсисчиларидан бири — Умид Шермуҳамедов Xabardor.uz сайти кимга тегишлилигини очиқлади

Kun.uz таъсисчиларидан бири — Умид Шермуҳамедов ўзининг Facebook саҳифасида ёзишича, 2019 йил баҳорида Xabardor.uz сайти Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли бўлган гуруҳга сотилган ва бу сайт ҳамон шаҳар ҳокимига тегишли бўлган гуруҳ томонидан ишлатилмоқда.

Xabardor.uz кимга тегишли?

Умид Шермуҳамедовнинг маълум қилишича, xabardor.uz сайти 2014 йилда, ҳали Kun.uz’га эгаликни олишларидан аввал очилган. Кейинчалик асосий эътибор Kun.uz’га қаратилгани боис, xabardor.uz унинг соясида, эътибордан четда қолиб кетган.

Бир неча йил аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнесини юритувчи, унинг компаниялари пиари билан шуғулланувчи жамоа вакиллари Kun.uz'ни сотиб олиш учун Ортиқхўжаевнинг бизнес империясида (“Mediapark”, “Artel”) ишлаб келган Умид Шермуҳамедовнинг амакиваччаси — Азиз Шермуҳаммедов орқали алоқага чиқишган.

«Kun.uz’ни сотмаслигимизни айтиб, унинг ўрнига бизнинг жамоа томонидан бир неча йил юритилган Xabardor.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари таклиф қилинди ва якунда келишувга эришилди», деб ёзади Умид Шермуҳамедов.

Ўзаро келишувга эришилгач, 2019 йил бошида xabardor.uz сайти уларга (Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли бўлган гуруҳга) сотилган ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари эгалиги тўлиқ ҳокимнинг жамоасига ўтган.

Кейинроқ Xabardor.uz сайтига эгалик бир неча марта Ортиқхўжаевнинг бир ходимидан бошқасига ўтиб юрган, бир марта муваффақиятсиз лойиҳа сифатида тўхтатилган ҳам, Умид Шермуҳамедовнинг жияни Азиз Шермуҳаммедов эса айни пайтда ҳокимнинг компанияларида ишламайди. Аммо Xabardor.uz’га эгалик қилувчи фирманинг реквизитларида унинг номига очилган электрон почта қолиб кетган.

Xabardor.uz қаерда жойлашган?

«Xabardor.uz'ни ҳамон менга, яъни Умид Шермуҳаммедовга тегишли экани ҳақида иғво қилаётганлар унга муассислик қилувчи фирма (“High Networks” МЧЖ)нинг юридик манзилига қараганида, ҳаммасини тушуниб олган бўлишарди — Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй. Артелчилар «Тинчлик офис» деб атайдиган бу жойни ҳокимнинг атрофидагилар жуда яхши билишади. Бу бинонинг бир қисми “Mediapark”, яна бир қисми “Artel” компанияларининг офислари ҳисобланади. Менга маълум бўлишича, Xabardor.uz сайти учун ҳозирда Технопаркдан офис қилиб беришган», деб ёзади Умид Шермуҳаммедов.

Kun.uz сотилмаган!

Умид Шермуҳамедов Kun.uz эгалари таркибида ўзгариш бўлмагани, сайт ҳеч кимга сотилмаганини қатъий таъкидлаган. «Бу 100 фоизлик аниқликдаги маълумот! Қачондир бундай ният туғилса ҳам, харидор кам бўлмаслиги тайин, шундай бўлган тақдирда, бу ҳақда, албатта, расман эълон қилинади», дея таъкидлаган Умид Шермуҳаммедов.

Киритилди: 23:48 18.02.2022. Ўқилди: 7785 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!