Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасидан устун келди - 2:1. Кейинроқ Лондоннинг "Челси" клуби худди шу ҳисобда Бразилиянинг бошқа бир жамоаси - "Палмейрас"ни мағлуб этди.
Ярим финалда "Флуминенсе" ва "Челси" ўзаро тўқнаш келади. Ўйин 8 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00 да бошланиши режалаштирилган.
1/4 финалнинг қолган икки ўйинида "ПСЖ" "Бавария" билан, "Реал" Дортмунднинг "Боруссия"си билан тўқнаш келади. Ўйинлар шанба куни 21:00 ва 01:00 да бўлиб ўтади. Ғолиблар кейинроқ ўзаро финал йўлланмаси учун баҳслашадилар.