Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кучли ёмғир сабаб Паркентдаги Сўқоқ қишлоғини сув босди

Кучли ёмғир сабаб Паркентдаги Сўқоқ қишлоғини сув босди

Ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрель куни кучли сел келгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сув йўлига кучли ёғингарчилик оқибатида оқиб келган сув сиғмай, мазкур ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқган.

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилган ва ўрганиш натижасида ҳеч қандай талофатлар юзага келмаганлиги аниқланган.

Киритилди: 05:39 15.04.2024. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!