Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

A A A
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “F.Sh.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари Р.Б. ва сотувчиси О.Ш. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 105 дона “Габапентин” ва “Карбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 44 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро С.Б.га сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 53 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:10 26.02.2024. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!