Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар қўлга тушди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Гулистон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро И.Т. 30 дона “Регапен” ва 3 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқарога 6,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Чоштепа” МФЙ ҳудудида “Damas” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда фуқаро Р.М. 41 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!