Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 14-16 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида,
15-16 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи 39-41даражагача, жанубдавачўлҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилади.
14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16-17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
17 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этади.