Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Кубада электр энергияси ўчирилиши сабабли намойишга чиққанларга қарши жиноий ишлар очилди

Кубада электр энергияси ўчирилиши сабабли намойишга чиққанларга қарши жиноий ишлар очилди

Куба Бош прокуратурасининг маълум қилишича, пойтахт Гаванада ҳамда Маябеке ва Сиего де Авила провинцияларида мамлакат бўйлаб электр таъминотидаги оммавий узилишга қарши намойишлар ортидан "ҳужум, жамоат тартибини бузиш ва зарар етказиш" айбловлари билан иш очилган. Айбланувчилар қамоққа олинган.

Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар бир қатор ҳудудларда ҳукумат амалдорлари ва назоратчиларига қарши "босқинчилик ҳаракатлари"да иштирок этган, бу эса "жароҳатланиш ва тартибни бузиш"га олиб келган. Расмийлар айбланувчилар сонини эълон қилмаган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг хабар беришича, мамлакатнинг турли ҳудудларида ўнлаб инсонлар ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябр куни Кубадаги Аntonio Giteras иссиқлик электр станциясидаги носозлик туфайли бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида катта узилишлар юз бергани хабар қилинган эди. Эртаси куни, такрорий носозликлар натижасида, яна бир қатор узилишлар содир бўлган.

Куба бош вазири Мануэл Марреронинг сўзларига кўра, электр энергиясининг ўчирилишига биринчи навбатда ёқилғи етишмаслиги ва эски электр станцияларидаги носозликлар сабаб бўлган. Бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида узилиш бўлишидан олдин ҳам мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр энергияси кунига 12 соатдан ортиқ ўчирилган.

Киритилди: 17:07 11.11.2024. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!