Бугун 21 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Куба зулмат ичида: ҳукумат энергетика тизимини қайта тиклай олмаяпти

Куба зулмат ичида: ҳукумат энергетика тизимини қайта тиклай олмаяпти

Куба фавқулодда хизматлари 18-октябрь куни муваффақиятсизликка учраган мамлакат энергетика тизимини ҳалигача тиклай олмади, деб хабар бермоқда ОАВ.

«Энергетика тизимини қайта улаш жараёни мураккаблигича қолмоқда», - дейилади Энергетика вазирлиги баёнотида.

ОАВ хабарига кўра, таъмирлаш бригадалари уч марта тизимни қайта ишга туширишга муваффақ бўлмаган. Вазирлик маълум қилишича, электр таъминотининг тўлиқ узилишини бартараф этишга тўсқинлик қилган навбатдаги носозликлар Гаванани ўз ичига олган қуйи тизимда юз берган.

18 октябрь куни ҳукумат биринчи даражали аҳамиятга эга бўлмаган идоралардан давлат хизматчиларини уйларига жўнатган, авария сабабли мактаб машғулотлари бекор қилинган.

Аввалроқ Куба ҳукумати мамлакатда электр таъминоти ҳолатининг ёмонлашувига сабаб сифатида эскирган инфратузилма, ёқилғи таъминотидаги узилишлар, истеъмолнинг ўсиши ва АҚШ савдо эмбаргосини келтирган эди.

Киритилди: 19:36 20.10.2024. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!