Куба Венесуэла келажаги ва Мадуронинг тақдири юзасидан АҚШ расмийлари билан боғланган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
"Куба ҳукумати вакилларидан баъзилари Қўшма Штатларга мурожаат қилган. Улар ўртасида Мадуро режимисиз дунё қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида музокаралар бўлиб ўтган", деб ёзади нашр.
Аввалроқ The Telegraph нашри Мадуро Трамп билан телефон орқали мулоқотда Венесуэла президенти лавозимини тарк этиш эвазига тўплаган маблағларидан 200 миллион долларга эга бўлишни, Кубадан бошпана олишни ҳамда ўзи ва яқинларига амнистия берилишини сўрагани ҳақида хабар берган эди.