Куба президенти Мигель Диас-Канель АҚШ расмийларининг мамлакатга ёнилғи етказиб берувчиларга қарши санкциялар жорий этувчи янги фармонини ахлоқсиз, ноқонуний ва жиноий деб атади.
Бу ҳақда Диас-Канель ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат Кубага ёнилғи сотишни хоҳлайдиган ҳар қандай учинчи томонга таҳдид солади.
«Кубага ёнилғи сотишни истаган учинчи томонларни таъқиб қилувчи ва уларга таҳдид солувчи ижро этувчи фармон ахлоқсиз, ноқонуний ва жиноийдир», — деб баёнот берди Куба етакчиси.
Диас-Канель Куба халқини жамоавий жазолаш геноцид ҳаракати эканлигини ва халқаро ташкилотлар томонидан қораланиши, унинг ташаббускорлари эса жавобгарликка тортилиши шартлигини алоҳида таъкидлади.