Куба президенти Мигель Диас-Канель Қўшма Штатлар унинг давлат раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини талаб қилишга ҳаққи йўқлигини айтди.
Мигель Диас-Канель бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервьюсида айтди.
"Агар Куба халқи мен ўз вазифаларимни бажара олмаяпман деган хулосага келса, мен президент бўлиб қолмаслигим керак ва мен уларга жавоб бераман. Бироқ, Қўшма Штатлар бизга ҳеч нарса мажбурлай олмайди. Кубага нисбатан душманона сиёсат юритаётган АҚШ ҳукумати Кубадан ҳеч нарса талаб қилишга ахлоқий ҳуқуқига эга эмас", деди Диас-Канель.