"18 ва 19 октабр кунлари Antonio Giteras иссиқлик электр станциясидаги носозлик туфайли Куба бўйлаб электр таъминотида катта узилишлар юз берди.Электр узилишлари фонида оролда норозилик намойишлари бошланди", дея хабар бермоқда Reuters.
Бундан ташқари, ҳозирда оролга “Оскар” номли тўфон яқинлашиб келмоқда. Метеорологлар томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, шамол тезлиги 130 км/соатга етиши кутилмоқда.