Куба АҚШнинг ҳаракатлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Куба ТИВ раҳбари.
Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригеснинг айтишича, Гавана халқаро ҳамжамият фикрини инобатга олган ҳолда АҚШ ҳукумати ҳаракатларини “ғайриоддий ва фавқулодда таҳдид” деб ҳисобламоқда. Шу боис ушбу қарор қабул қилинган.
Аввалроқ Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп “Куба томонидан миллий хавфсизликка таҳдид мавжудлиги”ни рўкач қилиб, АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.