Крокусдаги терактни амалга оширган Фаридун Шамсиддин Тожикистонда бир болани зўрлагани учун қамалган.
@SputnikTj манбасига кўра, Фаридун 16 ёшида 9-синф ўқувчиси сифатида 6-синф ўқувчисини зўрлаган. Гассор туман суди уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
«У 2020 йилда қамоқхонани тарк этиб, Москвага жўнаб, у ерда юк кўтарувчи ва қурувчи бўлиб ишлаган. Икки йил аввал ватанига қайтган ва уйланган, 9 ойлик фарзанди бор», - дейди манба.
Манбанинг таъкидлашича, оммавий ахборот воситаларида Шамсиддиннинг қизга зўравонлик қилгани учун икки йиллик қамоқ жазоси берилгани ҳақида нотўғри маълумотлар чоп этилмоқда.