Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Крокусдаги теракт Киев буюртмаси билан амалга оширилган

Крокусдаги теракт Киев буюртмаси билан амалга оширилган

Тергов маълумотларига кўра, ушбу ғайриинсоний жиноят Украинанинг амалдаги раҳбарияти манфаатларини кўзлаб, Россияда сиёсий вазиятни издан чиқариш мақсадида амалга оширилган.

Терактга тайёргарлик бир неча ой олдин бошланган. Айбланувчиларнинг бир қисми Россияга хориждан келган ва у ерда дастлабки тайёргарликдан ўтган. Терактнинг бевосита ижрочилари Россияда тақиқланган “Вилоят Хуросон” террорчилик ташкилоти аъзолари бўлган.

Қолган иштирокчилар, Россия ҳудудида бўлиб, жиноятни содир этиш учун қурол-аслаҳа билан таминлаган.

Ҳужум оқибатида 149 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди, 609 нафар фуқаро жароҳатланди.

Жиноят содир этилганидан кейин унинг ижрочилари Украинага қочишга уринган, бироқ Брянск вилоятида қўлга олинган.

Тергов натижасида 19 нафар судланувчига нисбатан жиноят иши судга ўтказиш учун прокурорга юборилган, яна 6 нафар айбланувчиларга нисбатан дастлабки тергов давом этмоқда.

Киритилди: 21:25 23.06.2025. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!