Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Кристал Пэлас" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия кубоги финали қачон ўтказилиши маълум бўлди

"Кристал Пэлас" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия кубоги финали қачон ўтказилиши маълум бўлди

Англия футбол ассоциацияси расмий сайтида "Кристал Пэлас" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги кубок финали ҳақида эълон берилди. Кубок учун баҳс 17 май, шанба куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. Ҳакам Британия вақти билан 16:30 да (Тошкент вақти билан 20:30) старт ҳуштагини чалади.

Англия кубоги ғолиби соврин ва 2 миллион фунт олади. Финалда мағлуб бўлган клуб бюджетини 1 миллион фунтга тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубогининг амалдаги ғолиби "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. 2024 йилги финалда "қизил иблислар" қўшни "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Киритилди: 19:47 03.05.2025. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!