Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия ёшлар терма жамоасида дебют қилди.
Кичик Криштиану Роналду Влатко Маркович номидаги турнир доирасида Япония U15 терма жамоасига қарши ўйинда (4:1) иштирок этди. У 53-дақиқада ҳисоб 3:0 пайтида майдонга тушди - бу вақтда Рафаэль Кабрал хет-трик қайд этганди.
Криштиану отаси каби 7-рақамда ўйнамоқда. "Португалия терма жамоасидаги дебютинг билан табриклайман, ўғлим. Сен билан жуда фахрланаман," - деб ёзди катта Криштиану Роналду.
Португалия U-15 терма жамоаси 14 май куни Греция терма жамоаси билан, 16 май куни эса Англия билан тўқнаш келади.