Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков "Россия 24" телеканали эфирида Владимир Путин ва унинг раҳбарлигидаги Россия ҳақиқатда глобал ўзгаришлар жараёнини бошқарганини айтди.
"Дунёда нималар бўлаётганини кўряпсизми, аслида Россия ва Россиянинг бошида турган Путин глобал ҳаётнинг барча жабҳаларида тектоник ўзгаришлар, тектоник силжишлар жараёнини бошқарган", — деди Кремль вакили.
Бундан аввал Британия ташқи ишлар вазири Давид Кэмерон Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари нафақат Европа хавфсизлигига, балки АҚШга ҳам таҳдид солаётганини айтган эди.