Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Кремлда Путин ва Трамп учрашуви апрел ёки май ойларида бўлиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда

Кремлда Путин ва Трамп учрашуви апрел ёки май ойларида бўлиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда

Cобиқ ва амалдаги рус амалдорларининг нашрга маълум қилишича,, энг кўп муҳокама қилинаётган сценарийлардан бири учрашув санасини Пасха байрамига тўғри келишидир. 2025 йилда православ ва ғарб черковлари Пасхани 20 апрелда нишонлайди.

Манбаларнинг айтишича, Москва учрашувни имкон қадар кечроқ ўтказишни афзал кўради, чунки бу вақт давомида Вашингтон томонидан урушни тўхтатиш эвазига кўпроқ имтиёзлар олиш мумкин. Чунки "ҳозир вақт Кремл томонида".

Шу билан бирга, Россия ҳукумати учрашув ўтказишни жудаям чўзиб юборишни ҳам истамайди, чунки Вашингтоннинг бу масалага қизиқиши сўниб қолишидан хавотирда. Айни пайтда, Европа ва АҚШ ичида ҳам Москва билан яқин ҳамкорликка қарши кайфият тобора кучайиб бормоқда. Агар учрашувни узоқ муддатга кечиктиришса, Ғарбдаги сиёсий вазият ўзгариб, музокара ўтказиш имконияти янада қийинлашиши мумкин. Шу боис, Кремл учрашувни ҳеч бўлмаганда "июндан кечиктирмаслик" керак, деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 23:14 12.03.2025. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!