АҚШ маъмурияти янги сайланган президент Доналд Трампнинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш режасини барбод қилишга уринмоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Трамп сайловолди кампанияси пайтида қандайдир тарзда тинчликни таъминлаш ва барча томонларни тинч йўлга олиб чиқиш ниятида эканлигини айтган эди. Улар эса вазиятни шунчалик кескинлаштиришга уринмоқдаларки, бу тинчлик шартлари аллақачон муваффақиятсизликка маҳкум бўлди,» - деди у журналист Павел Зарубинга берган суҳбатида.
Песков, шунингдек, Буюк Британия Киевга Россия ҳудудига ракеталари билан ҳужум қилиш учун биринчи бўлиб рухсат берганини ҳам инкор этмади.