Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кремль Трамп билан музокараларда NATOнинг шарқий чегараларига "чекиниш"ни назарда тутувчи янги хавфсизлик келишувларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда

Кремль Трамп билан музокараларда NATOнинг шарқий чегараларига "чекиниш"ни назарда тутувчи янги хавфсизлик келишувларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда

Кремль Трамп билан музокараларда NATOнинг шарқий чегараларига "чекиниш"ни назарда тутувчи янги хавфсизлик келишувларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда — Financial Times.

Собиқ Кремль расмийси ва Россия президенти билан бу масалани муҳокама қилган шахснинг нашрга маълум қилишича, Путиннинг ҳар қандай музокаралардаги асосий мақсади янги хавфсизлик келишувлари бўлади. Ушбу келишувлар Украинанинг ҳеч қачон NATOга аъзо бўлмаслиги ва АҚШ бошчилигидаги ҳарбий алянснинг айрим шарқий жойлашувларидан воз кечишини кафолатлаши керак.

"Путин халқаро тартиб қоидаларини ўзгартиришни, Россия учун таҳдидлар бўлмаслигини таъминлашни истайди. У урушдан кейин дунё қандай кўринишда бўлиши ҳақида қаттиқ хавотир билдиряпти", — деди Кремлнинг собиқ амалдори. "Трамп ҳам NATOни қисқартиришни хоҳлайди. Дунё ўзгармоқда, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин", — деб қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 14:54. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!