Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кремль тасдиқлади: Путин Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан Украинани муҳокама қилди

A A A
Кремль тасдиқлади: Путин Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан Украинани муҳокама қилди

Украинадаги уруш мавзуси Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг телефон орқали суҳбатида муҳокама қилинди.

Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, аммо тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортди.

«Тўқнашув мавзусига тўхталиб ўтилди, бизда бошқа гап йўқ», - деди Кремль вакили.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси чоршанба куни Путинга қўнғироқ қилди. Саудия Арабистони матбуот агентлигининг хабар беришича, суҳбат чоғида Россия ва Украина ўртасидаги уруш муҳокама қилинган ва «ўзаро манфаатли бўлган бир қатор масалалар ва мавзулар, жумладан, Россия-Украина инқирозининг ривожланиши ва бу йўналишда кўрилаётган саъй-ҳаракатлар» муҳокама қилинган.

Кремль матбуот хизмати телефон суҳбати мавзулари қаторига мамлакатларнинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги, ОПEК+ доирасидаги мувофиқлаштириш, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, Қозондаги БРИКС саммити натижаларини ҳам киритди. Матбуот хизмати баёнотида Россиянинг Украинага қарши уруши мавзуси тилга олинмаган.

Киритилди: 21:48 14.11.2024. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!