Жаҳонда доллар жозибадорлигининг "емирилиш" жараёни тобора кучайиб бормоқда. Агар АҚШ мамлакатларни доллардан фойдаланишга мажбурлашни давом эттирса, бу миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш тенденциясини янада тезлаштиради. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг БРИКС мамлакатлари блоки АҚШ долларига муқобил ягона валюта яратган тақдирда, улар учун божхона тўловлари 100 фоизга етиши ҳақидаги баёнотига Кремль қандай муносабат билдираётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деди.
"Гап фақат БРИКС мамлакатлари ҳақида эмас, умуман олганда, ташқи савдо-иқтисодий фаолиятни амалга оширишда миллий валюталардан фойдаланишга ўтаётган мамлакатлар сони тобора кўпаймоқда. Бу бутун дунё бўйлаб кучайиб бораётган жараён, аммо бошқа томондан, агар АҚШ ўз таъбири билан айтганда, иқтисодий таъсир кучидан фойдаланиб, мамлакатларни доллардан фойдаланишга мажбур қилса, эҳтимол, бу миллий валюталарга ўтиш тенденцияларини янада кучайтиради," - дея Песковнинг сўзларини келтирмоқда "Интерфакс."
Унинг таъкидлашича, доллар бир қатор мамлакатлар учун захира валютаси сифатида жозибадорлигини йўқотиб бормоқда: "Бу доллар жозибадорлигининг "эрозия" жараёни, у ҳақиқатан ҳам давом этмоқда ва кучайиб бормоқда."