Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кремль АҚШ билан сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласини муҳокама қилмаётганини билдирди

Кремль АҚШ билан сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласини муҳокама қилмаётганини билдирди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Вашингтон ўртасида санкцияларни юмшатиш эвазига Россиядаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласи муҳокама қилинмаганини маълум қилди.

Песков журналистларга Россияда сиёсий маҳбуслар борлигини «қатъиян рад этишини» ва бу масалани бундай тарзда қўйиш мутлақо ўринсиз эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Кремль Россия қамоқхоналаридаги айрим маҳбусларни озод қилиш эвазига АҚШ томонидан санкцияларни бекор қилиш ёки юмшатиш имкониятини «муҳокама қилмаган ва муҳокама қилиши ҳам мумкин эмас».

Шу билан бирга, Песков Россия махсус хизматлари Вашингтон билан турли маҳбуслар алмашинуви бўйича «мунтазам алоқаларни» давом эттираётганини билдирди.

Аввалроқ The Atlantic нашри АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни юмшатиш эвазига сиёсий маҳбусларни озод қилиш ғоясини маъқуллагани ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотига кўра, бу ташаббусни Трампнинг Шарқий Европа бўйича махсус вакили Жон Коул илгари сурган.

The Atlantic журналисти Саймон Шустернинг ёзишича, бундай режа амалга ошса, АҚШ учун Россия нефти, дизель ёқилғиси, камёб ер металлари ва бошқа хомашё турлари бўйича келишувлар тузиш имкониятини кенгайтириши мумкин.

Шу билан бирга, нашрда сиёсий маҳбусларни инсонпарварлик нуқтаи назаридан озод қилиш Трампнинг халқаро майдондаги позициясига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр билдирилган.

Киритилди: 21:11 30.09.2026. Ўқилди: 1153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!