Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Кредит олишга тўсқинлик қиладиган «қора рўйхат» борми?

Кредит олишга тўсқинлик қиладиган «қора рўйхат» борми?

Кредит ахборот-таҳлилий марказининг тушунтиришича, кредит бюролари томонидан юритиладиган алоҳида «қора рўйхат» мавжуд эмас.

Ушбу ибора кредит тарихида тўловлар кечиктирилгани, муддати ўтган қарздорликлар ва бошқа салбий маълумотлар борлигини ифодалаш учун норасмий тарзда қўлланади.

Бюрога кўра, ҳар бир банк ёки кредит ташкилоти мижознинг кредит тарихи, даромади, қарз юки ва таъминотини ўз мезонлари асосида баҳолайди.

Кредит ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳам мустақил тарзда қабул қилинади.

Салбий маълумотларнинг кредит тарихида беш йил давомида сақланиши ушбу даврда умуман кредит олиб бўлмаслигини англатмайди.

КАТМ кредит тарихи салбий бўлган мижозларга ҳам қарз ажратиш масаласи индивидуал тартибда кўриб чиқилишини қайд этган.

Киритилди: Бугун 14:03. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар