Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Красногорск”ни Паркент, Тошкент ва Нурафшон билан боғловчи автобус қатновлари йўлга қўйилди

“Красногорск”ни Паркент, Тошкент ва Нурафшон билан боғловчи автобус қатновлари йўлга қўйилди

Кеча, 15 апрелдан бошлаб “Красногорск” қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус йўналишларида қатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент”, “Красногорск – Янгибозор – Тошкент” ҳамда “Красногорск – Янгибозор – Нурафшон” шаҳрига қатнайдиган, узоқ йиллар давомида тўхтаб қолган автобус йўналишлари фаолияти қайта тикланган.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан ВҲ-405-сонли “Қизилтоғ қишлоғи – Паркент АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 3 та ҳаракат жадваллари билан ВҲ-390-сонли “Невич маҳалласи – Роҳат – Қўйлиқ 5-метро бекати (Қизилтоғ қишлоғи орқали)” шаҳар атрофи автобус йўналиши 7 та ҳаракат жадваллари билан ҳамда ВҲ-416-сонли “Қизилтоғ қишлоғи – Нурафшон АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 1 та ҳаракат жадвали билан ташкил этилган.

Ушбу йўналишларда фаолият олиб бориш вазифаси “Красногорск Авто Хизмат” МЧЖга юклатилган. Ҳозирда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор томонидан ҳар бир йўналишга 4 тадан транспорт ажратилган.

Киритилди: 10:00 16.04.2023. Ўқилди: 2482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!