Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коста-Рикада энг катта вулқонлардан бири отила бошлади (ВИДЕО)

Коста-Рикада энг катта вулқонлардан бири отила бошлади (ВИДЕО)

Коста-Риканинг шимоли-ғарбий қисмида, 28 июнь, душанба куни мамлакатдаги энг катта вулқонлардан бири — Ринкон-де-ла-Вьеха отила бошлади. Вулқон 3,3 километр баландликка кўтарилди, деб ёзади Volcano Discovery.

Вулқон деярли уч дақиқа давомида отилиб чиқди. Бу унинг кўп йиллардаги энг катта отилиши бўлиши мумкин.

Хавфларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича миллий комиссия вазиятни баҳолаш учун мутахассисларни юборганини ва одамларни вулқондан узоқроқ туришга чақирганини айтди.

Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Коста-Рикада бешта фаол вулқон мавжуд.

Киритилди: 11:38 29.06.2021. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!