Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Коста-Рика президенти дахлсизликдан маҳрум қилинди

Коста-Рика президенти дахлсизликдан маҳрум қилинди

Коста-Рика Олий суди коррупцияда гумон қилинаётган амалдаги давлат раҳбари Родриго Чавесни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Costa Rica Hoy интернет нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 22 нафар судьядан 15 нафари президентнинг дахлсизлигини бекор қилиш қарорига овоз берган. Бу Марказий Америка Иқтисодий Интеграция Банки билан боғлиқ коррупция ишини тўлиқ текшириш имконини беради.

Худди шу мажлисда Олий суд мамлакат Маданият вазирлиги раҳбари Хорхе Родригес Вивесдан дахлсизликни бекор қилишни маъқуллади.

Коста-Рика парламенти ниҳоят Чавес ва Родригес Вивесни жиноий жавобгарликка тортишни маъқуллаши керак.

Киритилди: 10:00 02.07.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!