Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.Y.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ғ. тумандаги 3,6 гектар захирадаги ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, умумий баҳоси 802 млн сўмлик 41,4 минг куб қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.